Ассалом, мундиал! Ўзбекистон – жаҳон чемпионатида!
Миллий терма жамоа БААга қарши ўйинда керакли очкони қўлга киритиб, янги тарих яратди.

Футбол бўйича жаҳон чемпионати Осиё қитъаси саралаш босқичида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафарда БААга қарши майдонга тушди ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.
Ушбу ўйин жуда муҳим эди. БАА футболчилари ғалаба қозонса, ЖЧга умид уйғонарди. Ўзбекистонни эса ғалаба ё дуранг ҳам қониқтирар эди.
Кутилганидек ўйиннинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди. Амирликлар кўпроқ ҳужум қилишди. Аммо дарвозада Ўткир Юсупов ишончли турди.
Иккинчи бўлимда футболчиларимиз ҳужумлари хавфли тус олди. Кетма-кет зарбалар, голли вазиятлар сони ва сифати ошди.
Терма жамоамиз кутилмаган жароҳат туфайли икки марта мажбурий ўзгариш қилди. Шу тариқа ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди.
Бу нурли дуранг Ўзбекистон терма жамоасини 2026 йилда АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига олиб чиқишга етарли бўлди.
ЖЧ-2026, Осиё 3-саралаш босқичи
БАА - Ўзбекистон 0:0