Телеграм қатор янгиланишлар ҳақида эълон қилди
Энди каналларга шахсий хабарлар юбориш ва уларнинг эгалари ва администраторлари билан бевосита мулоқот қилиш мумкин.

Телеграм қатор янгиланишни тақдим этди.
Энди сиз канал администраторларига шахсий хабарлар ёзишингиз ва овозли хабарларни кесишингиз мумкин.
Нима ўзгарди:
Сиз каналларга шахсий хабарлар юборишингиз ва уларнинг эгалари ва администраторлари билан бевосита мулоқот қилишингиз мумкин.
- Энди сиз юборишдан олдин овозли хабарларнинг керакли қисмларини таҳрирлашингиз ва кесишингиз мумкин;
-Мавзули гуруҳлар учун ёрлиқли янги интерфейс опсияси пайдо бўлди;
-Суратларни юқори аниқликдаги HD форматида юборишингиз мумкин;
- iOS қурилмалари эгалари стандарт “Share” тугмасидан фойдаланишлари мумкин, жумладан, бошқа иловалардаги фотосуратлар ва видеоларни бевосита ҳикоя муҳарририга юбориш учун.
Сўровномаларда 12 тагача жавоб вариантини қўшишингиз мумкин.