platina.uz
Жамият

Ўзбекистон бўйлаб йирик миқдордаги қалбаки алкогол маҳсулотлари аниқланди

Сергели туманида қалбаки акциз маркали 607 дона алкогол маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган. 

Ўзбекистон бўйлаб йирик миқдордаги қалбаки алкогол маҳсулотлари аниқланди

Қашқадарё, Жиззах вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қалбаки акциз маркали алкогол маҳсулотларининг савдоси фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрисабз тумани бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда “J.S.” хусусий корхонаси раҳбари Ж.Ш. корхонага қарашли савдо дўконида қалбаки акциз маркали ва тегишли ҳужжатлари бўлмаган 17 турдаги 737 дона алкогол маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Ғаллаорол тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “O.A.” МЧЖ савдо дўкони сотувчиси Н.А. тегишли ҳужжатлари бўлмаган ва қалбаки акциз маркали 630 дона алкогол маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “T.R.” МЧЖ раҳбари Ж.А. ва сотувчиси Ж.К.дан қалбаки акциз маркали 607 дона алкогол маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid