platina.uz
Жаҳон

Украина Россияга қарши йирик операция ўтказди

Унда 40 дан ошиқ самолёт йўқ қилингани айтилмоқда. Операцияга 1,5 йил тайёргарлик кўрилган. 

Украина Россияга қарши йирик операция ўтказди

Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) “Паутина” номли махсус операция ўтказди, натижада Россия стратегик авиациясининг 41 та самолёти уриб туширилди.

Бу ҳақда “Укринформ” ўз манбасига асосланган ҳолда хабар берди.

Операция бир ярим йилдан ортиқ вақт давомида тайёрланган.

Хабар қилинишича, операцияни Украина президенти Владимир Зеленский шахсан назорат қилган.

Маълумотларга кўра, УХХ дастлаб Россияга FVP дронларини, сўнгра кўчма ёғоч уйларни жўнатган.

Кейинчалик, Россия Федерацияси ҳудудида дронлар аллақачон юк машиналарига жойлаштирилган уйларнинг томлари остига яширинган.

Керакли вақтда уйларнинг томлари масофадан очилди, рус бомбардимончи самолётларини йўқ қилиш учун дронлар учиб кетди, дея таъкидлайди “Укринформ”.

Россия мудофаа вазирлиги ҳозирча расмий баёнот бергани йўқ.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid