platina.uz
Спорт

Муроджон Аҳмадалиев мексикалик боксчини техник нокаутга учратди

Бектемир Мелиқўзиев эса америкалик Дарюс Фулгхэмни енгиб, WBA камари учун даъвогарга айланди. 

Муроджон Аҳмадалиев мексикалик боксчини техник нокаутга учратди

Ўзбекистонлик боксчилар Бектемир Мелиқўзиев ва Муроджон Аҳмадалиевлар навбатдаги жангларини ўтказдилар.

Бектемир Мелиқўзиев Лас-Вегасдаги бокс оқшомида америкалик Дарюс Фулгхэмни 12 раундлик жангда мағлуб этди ва WBA камари учун даъвогарга айланди.

Боксчимиз 12-раундда рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди.

Бу Бектемир рақибининг фаолиятидаги илк мағлубиятидир.

Мексикада ўтказилган профессионал бокс кечасида Муроджон Аҳмадалиев мезбонлар вакили Луис Кастилио билан жанг ўтказди.

10 раунд этиб белгиланган жангнинг 8-раундида Муроджон Аҳмадалиевга рақиби қаршилик кўрсата олмади. Ҳакам баҳсни тўхтатди ва Луис Кастилио техник нокаутга учрагани тўғрисида қарор чиқарди.

Муроджон Аҳмадалиевнинг профессионал боксдаги жанглари сони 15 тага етди. Улардаги ғалабалар сони эса 14 тани ташкил қилмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid