Доллар курси сезиларли миқдорда пастлади
Айни дамда бир АҚШ доллари 12 768,26 сўмни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 3 кун ичида 170 сўмдан ошиқроққа пастлади.
30 май ҳолатида кўра, бир АҚШ доллари курси 62,87 сўмга пастлаб, 12 768,26 сўмни ташкил этди.
Евро курси 142,76 сўмга тушди ва 14 400,04 сўм бўлди. Фунт-стерлинг 17 197,57 сўм (-138,57).
Россия рубли 162,63 сўм этиб белгиланди (+1,56).

Долларнинг сўнгги бор кўтарилиши 27 май куни содир бўлганди. Ўшанда ушбу валюта 12 939,93 сўм бўлганди.