Археолог олим Зафар Ҳакимов вафот этди
У “Мозийдан садо” журналининг бош муҳаррири ҳамда Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги кенгаш аъзоси эди.

Археолог олим Зафар Ҳакимов вафот этди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
"Йирик давлат ва жамоат арбоби, археолог олим Ҳакимов Зафар Абдуллаевичнинг вафот сабаб ҳамдардлик билдирамиз", дейилади хабарда.
Зафар Ҳакимов 83 ёшда эди. Сўнгги йилларда у “Мозийдан садо” журналининг бош муҳаррири ҳамда Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт Кенгашининг аъзоси сифатида фаолият юритган.