platina.uz
Жамият

Болалар саратонига қарши курашиш бўйича асосий мақсадлар белгиланди

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб ташкил этилади. 

Болалар саратонига қарши курашиш бўйича асосий мақсадлар белгиланди

Болалар саратонига қарши курашиш бўйича миллий стратегия амалга оширилади.

“2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-186-сон, 19.05.2025 й.) қабул қилинди.

2025–2030 йилларда Ўзбекистонда болалар саратонига қарши курашишнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

- болалар саратонини эрта босқичларда аниқлаш ҳолатлари улушини 65 фоизгача ошириш;

- онкологик ва онкогематологик касалликларга чалинган болаларнинг 1 йиллик яшовчанлигини 34 фоиздан 90 фоизгача, 5 йиллик яшовчанлигини эса камида 60 фоизгача ошириш;

- саратон касаллигига чалинган болаларни 100 фоиз ихтисослаштирилган тиббий ёрдам билан қамраб олиш.

2025–2030 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегияси (Стратегия) ишлаб чиқилган.

Фармон билан 2025–2026 йилларда болалар саратонига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Стратегияни жорий этиш лойиҳаси 2025–2026 йилларда Самарқанд шаҳри ва Иштихон туманидаги тиббиёт муассасалари базасида амалга оширилади ҳамда келгусида зарур шарт-шароитлар яратилишига қараб мамлакатнинг бошқа ҳудудларига параллел равишда кенгайтирилади.

2025 йил 1 июлгача “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизимида онкологик ва онкогематологик касалликларга чалинган болаларни рўйхатга олиш, ташхислаш, даволаш, диспансер кузатуви ҳамда йўналтириш жараёнларини ўз ичига олган беморларнинг рақамлаштирилган маршрути жорий этилади.

Бунда шифокор қабулига масофадан ёзилиш ҳамда онлайн консультациялар ўтказиш имконияти яратилади.

2025 йил якунигача Стратегияни жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида сунъий интеллект технологиялари жорий этилади.

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузурида Болалар саратони бўйича халқаро академик хаб (Академик хаб) ташкил этилади.

Академик хаб илмий-таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда унга қуйидаги асосий вазифалар юклатилади, жумладан:

- халқаро сертификатлаштириш ва узлуксиз тиббий таълим тизими бўйича баллар тўплаш стандартларига мос келадиган халқаро таълим дастурларини жорий этиш;

- стратегик режалаштириш ва профилактик чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун болалар саратони билан касалланишнинг эпидемиологик тенденцияларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш.

Тавсия этамиз

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid