Ўзбекистон ва Венгрия стратегик шерик бўлди
Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан шу ҳақдаги қўшма декларацияни имзолади.

Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган музокаралар якунида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан Кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларацияни имзоладилар.
Шунингдек, етакчилар ҳузурида қабул қилинган қатор ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар, жумладан:
- Экстрадиция тўғрисидаги шартнома;
- Иқлим ўзгариши соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
- табиий офатларни бошқариш;
- илм-фан ва инновациялар;
- тинч атом соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги идоралараро келишувлар ҳам алмашилди.