Президент ўқувчиларга автомобил ижарага бериш авж олганини танқид қилди
Болаларга машина берганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳаси тайёрланади. Мактабгача ва мактаб таълими вазрилигига бутун тизими билан “фавқулодда тўқсон кунлик” тартибида ишлашга ўтиш топширилди.

Президент мактаб таълими бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда.
Ҳозирда 7-11 синф ўқувчилари кунига 8 соатгача вақтини телефонда ижтимоий тармоқларда ўтказаётгани мактаб директори ва муаллимни ҳам, ота-оналарни ҳам ўйлантириши зарурлиги қайд этилди.
Ёки вилоятларда, айниқса, Наманганда ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани оқибатида, ҳар ойда 10-15 нафар ёшлар мажруҳ бўлиб қолаяпти. Ўлим билан тугаётган ҳолатлар ҳам кўп.
Ички ишлар бошлиқлари, вилоят, туман прокурорлари қонун устуворлигини таъминлашда сусткашликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилди.
“Биз мактабгача ва мактаб таълими тизимида катта ўзгариш қила олдик. Лекин, ҳали ечимини кутаётган кўплаб муаммолар бор”,
- деди давлатимиз раҳбари.
Мактабгача ва мактаб таълими вазрилигига бутун тизими билан “фавқулодда тўқсон кунлик” тартибида ишлашга ўтиш топширилди.