platina.uz
Жамият

Президентнинг "Эл-юрт умиди" стипендияси жорий этилади

Стипендия ғолиблари очиқ танлов асосида тест синовлари ва суҳбат ўтказиш орқали аниқланади. 

Президентнинг "Эл-юрт умиди" стипендияси жорий этилади
Фото: Президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади.

Президент фармонига кўра, бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таълим олиш учун энг муносиб номзодларни саралаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Эл-юрт умиди” стипендияси жорий этилади:

- “Эл-юрт умиди” стипендияси ғолиблари очиқ танлов асосида тест синовлари
ва суҳбат ўтказиш орқали аниқланади;

- тест синовларида номзодларнинг интеллектуал, таҳлил қилиш ва креативлик қобилиятлари, психологик барқарорлиги баҳоланади.

Бакалавриат бўйича ҳамда магистратура ва докторантура бўйича халқаро рейтинг ташкилотларининг глобал рейтинги натижаларига кўра:

- биринчи 100 таликка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (tuition fee) тўлиқ қопланадиган грант асосида қабул қилинган номзодларга “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади;

- биринчи 300 таликка киритилган хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларига қабул қилинган номзодларга халқаро транспорт ва тураржой харажатлари учун “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади;

- биринчи 20 таликка киритилган хорижий олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим дастурлари бўйича ўқиш харажатлари (tuition fee) камида 50 фоиз қопланадиган грант асосида қабул қилинган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблари битирувчиларига “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиялари танловларсиз ажратилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid