Қобулжон Аҳмедов “Ёшлар” ижодий бирлашмаси директори этиб тайинланди
У 2022 йилдан буён “Менинг юртим” телеканали бош директори сифатида фаолият юритади.

Ўзбек медиа менежери Қобулжон Ахмедов “Ёшлар” ижодий бирлашмаси директори этиб тайинланди. Ушбу бирлашмага “Ёшлар” телеканали ва радиоси ҳамда “Наво” телеканаллари қарайди.
У 2022 йилдан буён “Менинг юртим” телеканалининг бош директори сифатида фаолият юритиб келади. Унинг бадиий раҳбарлиги ва продюсерлиги ортидан ўзбек медиасида кўплаб муваффақиятли лойиҳалар амалга оширилган.
"Яна маҳаллада дув-дув гап" "Мафтун бўлдим сенга, Ўзбекистон!" бадиий филмлари, "Юлдузча", "Мен юлдузман", "Мажнунтол" муаллифлик қўшиқлари ва гитара фестивали, "Ибрат", "Тўрт девор орасидаги сир", "Ёшлар овози", "Ёш китобхон оила" республика танлови каби телевизион лойиҳалари муаллифидир.
Шунингдек, "Зулмат ортидаги нур" ҳужжатли филми, "Соя", "Кошмар на отлично", "Осиё", "Али ва Алия" каби телесериалларга ҳам продюсерлик қилган.
Бундан ташқари, "Спорт" телеканалига Нозим Мўминов, "Тошкент" телеканалига Ҳусниддин Эргашев директор бўлди.