platina.uz

Ўзбекистонда илк бор ёмғир ёғдириш технологияси жорий этилди

Ушбу амалиёт Навоий вилоятининг Конимех туманида қўлланилган. 

Жамият
23 апрель, 11:49
Ўзбекистонда илк бор ёмғир ёғдириш технологияси жорий этилди

Ўзбекистонда илк марта ёмғир ёғдириш технологияси жорий этилди.

Навоий вилоятининг Конимех туманида экологик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида муҳим аҳамиятга эга бўлган инновацион лойиҳа амалга оширилди.

Узоқ йиллар давомида туманда ёғингарчиликнинг камлиги, қурғоқчилик ва сув танқислиги чорвачиликнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиб келаётган эди.

Мазкур муаммони ҳал этиш мақсадида туман ҳокими Руслан Рўзаев ташаббуси билан биринчи бор туманга ёғингарчиликни сунъий равишда юзага келтирувчи замонавий аппарат олиб келинди.

Ушбу аппарат орқали атмосферадаги табиий жараёнларга таъсир кўрсатиб, булут ҳосил қилиш ва ёмғир ёғдириш имкони яратилади.

Бу технология Ўзбекистонда илк марта қўлланилаётган бўлиб, унинг асосий мақсади – қурғоқчиликка қарши самарали кураш ва яйловлар ҳолатини яхшилашдир.

Лойиҳа Қозоғистоннинг “International Centre of Climate Change Technologies” (ICCT) компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Айни пайтда бу инновация сув манбаларига боғлиқликни камайтиради, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшади ҳамда чорвачилик ва деҳқончилик соҳаларидаги ишлаб чиқариш ҳажмини ошириши мумкин.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+