platina.uz
Иқтисод

Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижараси арзонлашмоқда

2025 йилнинг март ойида ўртача таъмирланган бир хонали хонадонлар нархи ўтган йилга қараганда 16,6 фоизга тушди. 

Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижараси арзонлашмоқда

Тошкент шаҳрида уйлар ижараси таҳлилига кўра, 1 ва 2 хонали турар жойларнинг ижара нархлари тезроқ арзонлашмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025 йилнинг март ойида Тошкент шаҳрида уй-жойлар учун таклиф этилган ижара нархлари таҳлил қилинди.

2025 йилнинг январ-март ойларида пойтахтда 1, 2 ва 3 хонали турар жойларнинг ўртача ижара нархлари ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан сезиларли даражада арзонлашган бўлса, 4 хонали уйларники Шайхонтоҳур туманидаги тўлиқ таъмирланган "люкс" тоифадаги уйлар ижараси ҳисобига бироз қимматлашган.

Ўртача таъмирланган уй-жойлар ижараси

2025 йилнинг март ойида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ўртача ижара нархлари 2024 йилнинг мос давридагига нисбатан сезиларли даражада арзонлашди:

- 1 хонали: $296 (ўтган йилнинг март ойидагига ($356) нисбатан -16.6%);

- 2 хонали: $379 (ўтган йилнинг март ойидагига ($396) нисбатан -4.6%);

- 3 хонали: $454 (ўтган йилнинг март ойидагига ($467) нисбатан -2.9%)

- 4 хонали: $521 (ўтган йилнинг март ойидагига ($538) нисбатан -4.7%).

Ўртача таъмирланган хонадонлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:

- Сергели тумани (1 хонали - $297, 2 хонали – $373, 3 хонали – $432, 4 хонали - $443);

- Олмазор тумани (1 хонали – $287, 2 хонали – $347, 3 хонали – $408, 4 хонали – $474).

Нисбатан қиммат ижара нархлари:

- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $345, 2 хонали – $462, 3 хонали – $582, 4 хонали – $617);

- Яккасарой тумани (1 хонали – $381, 2 хонали – $528, 3 хонали – $616, 4 хонали – $700).

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар ижараси

Жорий йилнинг март ойида тўлиқ таъмирланган 1, 2 ва 3 хонали турар жойлар учун ижара нархлари ҳам ўтган йилнинг март ойидагига нисбатан арзонлашди:

- 1 хонали: $411 (ўтган йилнинг март ойидагига ($472) нисбатан -13,1%);

- 2 хонали: $547 (ўтган йилнинг март ойидагига ($644) нисбатан -15,0%);

- 3 хонали: $728 (ўтган йилнинг март ойидагига ($788) нисбатан -8.5%);

Мазкур даврда 4 хонали уйларнинг ижара нархи $957 ни (ўтган йилнинг март ойида - $909) ташкил этди ва ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 3,1 фоиз қимматлашди.

Тўлиқ таъмирланган уй-жойлар учун таклиф этилган нисбатан арзон ижара нархлари:

- Сергели тумани (1 хонали – $327, 2 хонали – $417, 3 хонали – $513, 4 хонали – $641);

- Учтепа тумани (1 хонали – $386, 2 хонали – $450, 3 хонали – $534, 4 хонали – $625).

нисбатан қиммат ижара нархлари:

- Миробод тумани (1 хонали – $484, 2 хонали – $731, 3 хонали – $1027, 4 хонали – $1328);

- Шайхонтоҳур тумани (1 хонали – $521, 2 хонали – $732, 3 хонали – $1093, 4 хонали – $1381).

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid