UZTELECOM Тошкентдаги IWTC 2025 да фаол иштирок этмоқда
Конгресснинг диққат маркази UZTELECOMнинг барқарор ўсиши ва у етакчилик кўрсатаётган йўналишлар – инновацион хизматлар, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва киберхавфсизлик масалаларига қаратилган.

14-15 апрел кунлари Тошкентда рақамли технологиялар соҳасидаги йилнинг энг муҳим тадбирларидан бири – Халқаро улгуржи телекоммуникация конгресси (IWTC) ўтказилмоқда.
Ўнлаб мамлакатлардан телекоммуникация бозорининг етакчи вакиллари иштирок этаётган Конгресс иккинчи бор Ўзбекистонда ўтказилмоқда ва уни ташкил этишда яна мамлакатнинг йирик оператори ҳамда Ўзбекистондаги рақамли ўзгаришлар ҳаракатлантирувчиси бўлган UZTELECOM асосий вазифани бажармоқда.
.jpg)
Компания нафақат IWTCнинг асосий ҳамкори ва ташкилотчиси, балки барча муҳокамалар, панел сессиялари ва B2B учрашувларининг фаол иштирокчиси сифатида қатнашмоқда.

Конгресснинг диққат маркази UZTELECOMнинг барқарор ўсиши ва у етакчилик кўрсатаётган йўналишлар – инновацион хизматлар, рақамли инфратузилмани ривожлантириш ва киберхавфсизлик масалаларига қаратилган.

Маълумот учун, конгресс 120 дан ортиқ мамлакатдан 2300 дан зиёд операторни жамлади – бу янги ғоялар, стратегик ҳамкорликлар ва глобал миқёсда тажриба алмашиш имкониятидир.