Юқори тезлик, барқарорлик ва тиниқ овоз: UZTELECOM Ўзбекистон бўйлаб алоқа сифатини қандай модернизация қилмоқда?
Модернизация — бу мавжуд "эски сўқмоқларни" инфратузилмани бузмаган ҳолда замонавий ва равон магистралларга айлантиришдир. Энг муҳими, бу жараёнда 2G тармоғи ҳам ўз функционалини сақлаб қолади.

Оддий фойдаланувчи учун смартфон экранидаги кечаги 3G белгиси бугун 4G ёки 5Gга алмашиши оддий ҳолдек туюлиши мумкин. Бироқ, ушбу кичик ўзгариш ортида UZTELECOM техник жамоасининг улкан ва тизимли меҳнати ётибди.
Компания янги таянч станциялар қуришга эҳтиёж қолдирмасдан мавжуд таянч станцияларини модернизация қилиш орқали сезиларли натижаларга эришмоқда: интернет тезлиги ошмоқда, тиғиз вақтларда алоқа барқарорлашмоқда, сўзлашув пайтида эса овоз тиниқлиги таъминланмоқда.
Тармоқ модернизацияси — бу радиочастота ресурсларини ақлли оптималлаштириш жараёнидир. Бунда таянч станциясининг маънан эскирган ва самарадорлиги паст бўлган техник қисмлари энг замонавий алоқа стандартлари талабларига мослаштирилади.
Ушбу мураккаб техник жараённи оддий йўл инфратузилмаси мисолида янада аниқроқ тасаввур қилиш мумкин:
- Тор сўқмоқ (2G Стандарти): Бу фақат пиёда юришга мўлжалланган йўлга ўхшайди. Ундан фойдаланиб манзилингизга етиб олишингиз мумкин, бироқ катта ҳажмдаги юкларни (маълумотларни) ташишнинг деярли иложи йўқ. Бу технология фақат овозли қўнғироқлар ва СМС-хабарлар учун хизмат қилади.
- Икки полосали текис йўл (3G Стандарти): Бу ерда ҳаракатланиш имкониятлари кенгроқ, кичик ҳажмдаги транспорт воситалари бемалол юра олади. Бу интернетга уланиш имконини беради, бироқ маълумотлар узатиш тезлиги ва тармоқ сиғими замонавий талаблар учун етарли эмас.
- Кўп полосали ва юқори тезликдаги магистрал (4G/5G Стандартлари): Бу кенг қамровли магистрал йўлдир. Бу ерда улкан ҳажмдаги маълумотлар оқими жуда юқори тезликда, тўхтовсиз ҳаракатлантириш мумкин.
Модернизация — бу мавжуд «эски сўқмоқларни» инфратузилмани бузмаган ҳолда замонавий ва равон магистралларга айлантиришдир. Энг муҳими, бу жараёнда 2G тармоғи ҳам ўз функционалини сақлаб қолади. Бу эса оддий тугмали телефонлар, банкоматлар, тўлов терминаллари ва «ақлли» ҳисоблагичларнинг (IoT) узлуксиз ишлашини кафолатлайди.
Абонентлар ҳис қилаётган натижалар
Рефарминг ва минглаб таянч станцияларини модернизация қилиш шарофати билан Ўзбекистоннинг етти ҳудуди аҳолиси ижобий ўзгаришларни ҳис этишди:
Тезликнинг ошиши: Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида мобил интернетнинг ўртача тезлиги 30 фоизга ошди. Энди видео, илова ва файлларни юклаб олиш камроқ вақт талаб этади.
Тиғиз вақтларда ҳам барқарор сигнал: Тармоқ савдо марказлари, вокзаллар ва оммавий тадбирлар вақтида ҳам катта юкламаларга чидамли бўлди.
HD-сифатидаги қўнғироқлар: VoLTE технологиясининг жорий этилиши сониялар ичида уланишни ва жонли мулоқотга яқин бўлган тиниқ овозни таъминлайди.
Ҳар бир бундай янгиланиш — Компания мутахассисларининг меҳнати, тармоқ трафиги ҳақидаги катта маълумотлар (Big Data) таҳлили ва радиочастота ресурсларини стратегик бошқариш натижасидир.
Келажак режалари
2026 йилда UZTELECOM тармоқни модернизация қилишни кенг кўламда давом эттиради. Бу бутун мамлакатнинг рақамли пойдеворини мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг ҳар бир гўшасида миллионлаб аҳоли учун барқарор алоқа таъминлашга хизмат қилади.
Компания LTE ва 5G қамровини кенгайтириб, бизнес, таълим ва давлат хизматлари учун янги имкониятлар очади. Шунингдек, ҳар бир абонент тезкор интернет, тиниқ овозли қўнғироқлар ва замонавий рақамли хизматлардан узилишларсиз фойдаланиши учун тармоқ сиғими ва сифатини оширишда давом этади.
UZTELECOM рақамли экотизимни ривожлантириш орқали Ўзбекистоннинг технологик янгиланишига ва мамлакатнинг рақамли салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
UZTELECOM – доимо Сизга яқин бўлган оператор!