Тожикистонда икки кун ичида кетма-кет кучли зилзилалар юз берди
Натижада ўндан ортиқ уй вайрон бўлган ва бир киши вафот этган.

Тожикистонда 13-14 апрел кунлари зилзилалар юз берди.
Дастлабки ер силкинишининг эпицентрда сезилиш кучи 7 баллни ташкил этди.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Фарғона вилоятида 3 балл, 164 км.
Наманган вилоятида 2-3 балл, 220 км.
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 222 км.
Андижон вилоятида 2-3 балл, 227 км.
Жиззах вилоятида 2 балл, 266 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 266 км.
Самарқанд вилоятида 2 балл, 327 км.
Сурхандарё вилоятида 2 балл, 367 км.
Зилзила эписентри Тошкентдан 266 км жанубий-шарқда.
Шунингдек, кейинроқ кун давомида икки бор ва 14 апрел куни эрталаб 5 баллик зилзилалар юз берди. Улар Ўзбекистон ҳудудида сезилмади.
13 апрел куни содир бўлган ҳодисада ўндан ортиқ уй вайрон бўлган ва бир киши вафот этган.