platina.uz
Иқтисод

Хайрулло Бозоров шифохоналар учун пул ажратди

Республика шошилинч тез тиббий ёрдам маркази Фарғона филиалига 622 млн сўм берилади. 

Хайрулло Бозоров шифохоналар учун пул ажратди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров маблағ ажратиш бўйича фармойишни имзолади. Унинг катта қисми шифохоналарга берилади.

Фармойиш 2025 йил 10 апрел куни имзоланган.

Унга кўра, вилоят маҳаллий бюджетининг 2025 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 11 та йилдан-йилга ўтувчи лойиҳалар учун иловага мувофиқ 2 млрд 861,0 миллион сўм маблағ Фарғона вилояти ҳокимлиги “Капитал қурилиш соҳасида буюртмачи хизмати” давлат муассасасига ажратилади.

Жумладан, Данғара туманида оилавий поликлиника қуриш учун 161 млн сўм, Ёзёвон туманида тиббиёт бирлашмасини таъмирлаш учун 74 млн сўм, Бувайда туманидаги кўп тармоқли поликлиникани реконструкция қилиш учун 107 млн, Сўх туманидаги шифокорлик пунктига 193 млн сўм берилади.

Фарғона вилоятидаги Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази филиалига 622 млн ажратилса, Ёзёвонсой сойининг қирғоқларини мустаҳкамлаш харажатлари учун 1,4 млрд сўм тақдим этилади.

Фармойиш ижросини назорат қилиш ҳоким ўринбосари Х.Долимов зиммасига юкланган.

Аввалроқ Наманган ҳокими Янгиқўрғон туманига пул ажратганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid