platina.uz

АҚШ ва Эрон тўғридан тўғри музокаралар ўтказади

Трамп Эрон музокаралардан бош тортса, қақшатқич зарбага учрашидан огоҳлантирганди.  

Жаҳон
7 кун аввал, 18:37
АҚШ ва Эрон тўғридан тўғри музокаралар ўтказади

Эрон ва АҚШ етти йил ичида илк бор музокара ўтказади.

Америка Қўшма Штатлари Президенти Доналд Трампнинг айтишича, 12 апрел куни Америка Қўшма Штатлари ва Эрон ўртасида "тўғридан-тўғри" учрашув бўлиб ўтади.

"Агар ядро музокаралари муваффақиятсиз якунланса, Эрон катта хавф остида қолади", деб огоҳлантирди Трамп.

Оқ уйда Исроил Бош Вазири Бинжамин Нетаняху билан учрашув давомида у "шанба куни Эрон билан муҳим учрашув бўлиб ўтади ва улар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб борамиз", деб таъкидлаб ўтди.

Маълумот учун, Эрон билан тўғридан-тўғри алоқалар охирги марта Доналд Трампнинг Президентлиги даврида, 2018 йилда бўлиб ўтган.

Аввалроқ АҚШ раҳбари Эрон музокаралардан бош тортса, қақшатқич зарбага учрашидан огоҳлантирганди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+