platina.uz
Жамият

Кам таъминланган оилаларга коммунал тўловларда компенсация жорий этилади

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик ёрдам берилади. 

Кам таъминланган оилаларга коммунал тўловларда компенсация жорий этилади

Кам таъминланган оилаларга электр ва газ тўловларида давлат компенсацияси жорий этилади.

2025 йил 1 майдан 2027 йил 1 апрелга қадар "Ижтимоий ҳимоя ягона реэстри" ахборот тизими орқали болалар нафақаси ва моддий ёрдам олувчи ҳамда Камбағал оилалар реэстрига киритилган, шунингдек, Реэстрларга киритилмаган, бироқ моддий аҳволи бўйича кам таъминланган оилалар мезонларига тўғри келувчи, оиладаги жон бошига даромади минимал истеъмол харажатларининг 1,5 баробаридан ошмайдиган оилаларга:

-электр энергияси истеъмоли бўйича – ойига базавий меъёрдан 150 кВт соатгача;

-табиий газ истеъмоли бўйича – иситиш мавсумида ойига базавий меъёрдан 250 куб метргача, бошқа даврларда ойига базавий меъёрдан 150 куб метргача ортиқ фойдаланилган қисми учун базавий меъёр доирасидаги ҳамда базавий меъёрдан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсатсия қилиб берилади.

Иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида бир марталик ёрдам берилади.

2025/2026 йилги иситиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўшимча моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида жорий йилнинг ноябрь ойида қуйидаги оилаларга 1 миллион сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратилади:

-Рээстрларга киритилган оилаларга;

-"маҳалла еттилиги" хулосаси асосида Рээстрларга киритилмаган, бироқ ёрдамга муҳтож оилаларга.

Бунда "маҳалла еттилиги" томонидан қўшимча рўйхат шакллантирилишида биринчи навбатда, боқувчисини йўқотган оилалар, аъзолари I ёки ИИ гуруҳ ногирони бўлган шахслардан иборат бўлган оилалар, ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оилалар, узоқ муддатли даволанишни талаб этадиган касалликлар билан касалланган шахслар яшовчи оилалар, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи шахслар ҳамда ёлғиз яшовчи кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, уч ва ундан ортиқ оила яшайдиган хонадонларда ҳамда газ таъминоти бўлмаган ва марказлаштирилган тартибда иситилмайдиган кўп қаватли уйларда яшовчи оилалар инобатга олинади.

Қўшимча равишда шакллантириладиган рўйхатдаги оилалар сони Реэстрларга киритилган оилалар сонининг 40 фоизидан ошмаслиги лозим.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid