platina.uz
Жамият

UZTELECOM фирибгарлар бўйича огоҳлантириш эълон қилди

Компания абонентларга ҳимояланиш бўйича тавсияларни тақдим этди. 

UZTELECOM фирибгарлар бўйича огоҳлантириш эълон қилди

UZTELECOM абонентларини фирибгарлардан огоҳлантирди.

Сўнгги пайтларда телефон орқали фирибгарлик ҳолатлари кўпайиб кетди.

Фирибгарлар қўнғироқ қилиб, ўзларини UZTELECOM ходимлари деб таништирадилар ва турли баҳоналар билан СМС-кодни айтишни ёки шахсий маълумотларни тақдим этишни сўрайдилар.

Қуйидагиларни эсда тутиш муҳим:

UZTELECOM ходимлари ҳеч қачон қўнғироқ қилиб ва СМС орқали келган кодлар, парольлар, карта рақамлари ва бошқа шахсий маълумотларни сўрамайди.

Қандай ҳимояланиш мумкин?

Маълумотни текширинг – ҳар қандай шубҳа туғилганда UZTELECOM расмий алоқа марказига қўнғироқ қилинг.

Шахсий маълумотларингизни ошкор қилманг – қўнғироқ қилувчи ҳатто ўзини компания ходими деб таништирса ҳам.

"Шубҳали рақамларни блокланг ва фирибгарлар ҳақида бизнинг қўллаб-қувватлаш хизматимизга хабар беринг.

Агар сизга шубҳали қўнғироқ келиб тушса, UZTELECOM расмий қўллаб-қувватлаш хизматининг 1099 рақамига мурожаат қилинг", дейилади компания хабарида.

Телеграмда кузатиб боринг!
© 2026 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid