platina.uz

Қашқадарёда бир гуруҳ ИИБ мансабдорлари ишдан олинди

Улар орасида Кўкдала ва Китоб туманлари ИИБ бошлиқлари ҳам бор.  Тўққиз амалдор эса кескин огоҳлантирилди. 

Жамият
24 март, 21:20
Қашқадарёда бир гуруҳ ИИБ мансабдорлари ишдан олинди

Қашқадарё вилоятида қатор ИИБ мансабдорлари ишдан олинди.

Вилоятда комплекс инспекторлик текшируви натижалари юзасидан Ички ишлар вазири томонидан республика ишчи гуруҳи, вилоят ҳамда туман-шаҳар ички ишлар органларининг масъул раҳбарлари ва шахсий таркиби иштирокида ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Унда хизмат фаолиятида жиддий камчиликларга йўл қўйган соҳавий хизматлар ҳамда ҳудудий ИИБ раҳбарлари фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилди.

Жумладан, Ички ишлар вазирининг буйруғи билан вилоят ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг ўринбосари, вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими бошлиғи, Кўкдала ва Китоб туманлари ИИБ бошлиқлари, Косон ва Касби туманлари ИИБ бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари, Муборак тумани ва Қарши шаҳри ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, вилоят ИИБ бошлиғининг Жамоат хавфсизлиги бўйича ўринбосари, Тергов бошқармаси бошлиғи, Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи, Йўл ҳаракати хавфсизлиги Қидирув-суриштирув бўлинмаси бошлиғи, Касби тумани ИИБ бошлиғи ва унинг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Қарши шаҳар, Косон ва Муборак тумани ИИБ бошлиқларига кескин интизомий жазолар қўлланилди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+