Навоий вилоятига прокурор тайинланди
Абдуқаҳҳор Муллажонов Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Жамият
17 март, 9:42

Навоий вилоятига прокурор тайинланди.
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Муллажонов Абдуқаҳҳор Файзуллоевич Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди.
Абдуқаҳҳор Муллажонов тайинловга қадар Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Маълумот учун, у Марказий банк собиқ раиси Файзулло Муллажоновнинг ўғлидир.
Эслатиб ўтамиз, Навоийнинг аввалги прокурори Азамат Мирзаев Тошкент вилоятига ўтказилганди.