Равшан Султанходжаев Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи бўлди
У аввал Хоразм вилояти ИИБни бошқарган.
Жамият
4 март, 22:36

Равшан Султанходжаев Тошкент шаҳар ИИББни бошқаради.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасида жамоат хавфсизлигини ҳамда криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш масалаларига оид тезкор йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда ташкилий масала кўрилди.
Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи лавозимига полковник Султанходжаев Равшан Иркинович тайинланди.
У аввал Хоразм вилояти ИИБни бошқарган.
Пойтахт ИИББнинг аввалги раҳбари Азиз Тошпўлатов ички ишлар вазири бўлганди.