Ўзбекистонда 20 мартдан Temu платформасидан фойдаланиш чекланади
Фуқаролардан бугунги кундан бошлаб платформада буюртма бермаслик сўралади.

Ўзбекистонда 20 мартдан Temu иловасидан фойдаланиш чекланади. Бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги хабар берди.
Фуқароларга хизмат кўрсатувчи хорижий электрон савдо платформалари фаолиятини ўрганиш жараёнида айрим электрон савдо платформалари томонидан Ўзбекистон Республикасининг электрон тижорат, чакана савдо, реклама, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаётганлиги аниқланган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, қонунчилик талабларига мувофиқ, 2025 йил 20 мартдан бошлаб хорижий электрон савдо платформаларидан, хусусан, Temu платформасидан фойдаланиш белгиланган тартибда чекланади.
Тушунмовчиликларни олдини олиш мақсадида, фуқаролардан бугунги кундан бошлаб Temu платформасида буюртма бермасликларини сўралган.
Бунда, агар буюртма бундан олдин амалга оширилган бўлса, платформада тўловни қайтаришни ташкил этиш тавсия этилади.