platina.uz

Хонанда Сердар Ортач қамоқ жазосига ҳукм этилди

Хонандага Туркияда оғир жиноят ҳисобланган ноқонуний пул тикишни тарғиб қилиш айби қўйилган. 

Жаҳон
25 февраль, 14:12
Хонанда Сердар Ортач қамоқ жазосига ҳукм этилди

Туркиялик машҳур қўшиқчи Сердар Ортач қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Ортач реклама ва ноқонуний пул тикишни тарғиб қилиш тўғрисидаги қонунни бузгани учун 10 ойлик қамоқ ва 400 лира миқдорида жаримага тортилди, деб ёзади Haber Global.

Қайд этилишича, суд ҳукм ижросини кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилган - бу қарор Истанбул прокуратураси томонидан қимор ўйинларини тартибга солувчи қонунларни бузганликда айбланиб, ўтказилаётган тергов доирасида қабул қилинган.

Хонандага Туркияда оғир жиноят ҳисобланган ноқонуний пул тикишни тарғиб қилиш айби қўйилган. Қамоқ жазосидан ташқари у жарима ҳам тўлайди. Бироқ суд ҳукмни дарҳол бажармасликка қарор қилиб, хонандага ҳозирча қамалмаслик имконини берди.

Эслатиб ўтамиз, Ортач ва ушбу ишда айбланаётган таниқли турк шоумен Меҳмет Али Эрбил дастлабки тергов доирасида уй қамоғида эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+