platina.uz

Актёр Ҳусан Мусабоев вафот этди

У "Бозор кўрмаган йигит" видеоспектакли, "Ажойиб хаёлпараст", "Алдамадим, ҳазиллашдим", "Ана холос", "Дадам билмасин", "Қора танли божалар", "Бебаҳогинам" ва бошқа филмларда рол ижро этган. 

Маданият
8 февраль, 9:06
Актёр Ҳусан Мусабоев вафот этди

Актёр ва театр арбоби Ҳусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳусан Мусабоев "Телевизион миниатюралар театри"даги комедик роллари билан томошабинлар кўнглидан жой олганди.

Ҳусан Қосимович Мусабоев 1954 йилнинг 10 июн куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1976 йилда Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини "Кино ва театр актёри" бўлимини тугатган.

Иш фаолиятини 1971 йил Ўзбекистон телерадиокомпаниясида режиссёр ёрдамчилигидан бошлаган.

Ҳусан Мусабоев "Бозор кўрмаган йигит" видеоспектакли, "Ажойиб хаёлпараст", "Алдамадим, ҳазиллашдим", "Сумалак кастинг ёхуд учмаган варрак", "Зуҳрахоннинг синфи", "Кунлардан бир кун", Эр бермоқ - жон бермоқ", "Ўғригина келин", "Мен - бу мен", "Чол ва набира", "Анора", "Абдуллажон", "Қитмир кампир", "Войдод - 2", "Тош табиб", “Ҳаёт мамот”, "Ана холос", "Дадам билмасин", "Қора танли божалар", "Бебаҳогинам", "Бегона баҳор", "Келгинди келин", “Супер хизматкор”, "Жиблажибон" сингари сериал ва фильмларда турли ролларни ижро этган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+