platina.uz

АҚШ яқин орада Украина бўйича тинчлик режасини тақдим этади

Бу режа "куч орқали тинчлик"  тамойилини назарда тутиши мумкин. 

Жаҳон
6 февраль, 9:37
АҚШ яқин орада Украина бўйича тинчлик режасини тақдим этади

Bloomberg хабарига кўра, АҚШ келаси ҳафта Украина бўйича тинчлик режасини эълон қилади.

Трамп маъмурияти келаси ҳафта Мюнхен хавфсизлик конференциясида Россиянинг Украина билан урушини тугатиш бўйича узоқ кутилган режани тақдим этиши мумкин.

Агентлик ўз манбаларига таяниб ёзганидек, бу режа "куч орқали тинчлик" тамойилини назарда тутиши мумкин.

"Имкон бўлган нуқталар орасида можарони потенциал музлатиб қўйиш ва Россия томонидан босиб олинган ҳудудни ноаниқ ҳолатда қолдириш, шунингдек, Украинага Москва яна ҳужум қила олмаслиги учун хавфсизлик кафолатларини бериш киради", дейилади мақолада.

Мюнхен конференцияси 14-16 феврал кунлари бўлиб ўтади.

Украина президенти Владимир Зеленский Россия етакчиси Путин илан эҳтимолий музокараларни инкор этмаган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+