platina.uz

Ўзбекистон Petronas корпорацияси билан ҳамкорлик қилади

Корпорация нефт-газ, нефт-кимё ва қайта тикланувчи энергетика соҳаларида етакчилардан бири ҳисобланади.

Сиёсат
5 февраль, 18:41
Ўзбекистон Petronas корпорацияси билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон нефт-газ, нефт-кимё ва қайта тикланувчи энергетика соҳаларида етакчилардан бири бўлган Petronas корпорацияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиради.

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Petronas корпорацияси бош қароргоҳи – Twin Towers биносига ташриф буюриб, компания президенти Муҳаммад Тавфиқ билан учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёев хомашёни чуқур қайта ишлаш ва "яшил" энергетика лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги истиқболли режаларни қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, геология-қидирув ишларини олиб бориш ва истиқболли углеводород конларини ўзлаштириш, карбонат ангидрид газини ушлаб қолиш ва сақлаш бўйича илғор технологияларни жорий этиш, Petronas университети негизида юқори малакали кадрлар тайёрлашга эътибор қаратилади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+