platina.uz
Жамият

Салкам олти соатга кечиккан парвоз: йўловчиларга чипта пуллари қайтарилди

Ўтган йили Ўзбекистонда авиакомпаниялар устидан жами 240 га яқин мурожаатлар келиб тушган. 

Салкам олти соатга кечиккан парвоз: йўловчиларга чипта пуллари қайтарилди

Uzbekistan Airways'нинг беш соатга кечиккан рейси сабаб йўловчиларга чипта пуллари қайтарилди.

Рақобат қўмитасига ўтган 2024 йил давомида республикада фаолият олиб бораётган авиакомпанияларда истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматларнинг талаб даражасида эмаслиги борасида жами 240 яқин мурожаатлар келиб тушган.

Мазкур мурожаатлар юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 220 миллион сўмга яқин пул маблағлари қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Жумладан, фуқаро С.Т "Тошкент-Наманган" йўналишида 2024-йил 24 ноябр куни соат 07:20да учиб кетиш учун HY-93 рейсга электрон авиачипта харид қилган. У учиш куни аэропортга соат 06:00да борганлиги аммо рейс соат 09:20га кечиктирилганлиги, овоз узаткич орқали яъна соат 10:20га кўчирилганлиги, шу тариқа 5 соат кутиш залида қолиб кетганлиги, жамият томонидан кутиш залида қолиб кетган йўловчиларга дам олиш хонаси, таомланиш ва ичиш учун тоза ичимлик суви таклиф эътилмаганлигидан норозилигини билдирган.

Қўмита томонидан мазкур мурожаат ўрганиб чиқилиши натижасида "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси ҳақиқатан ҳам парвоз вақти об-ҳаво шароити ёмонлашганлиги сабабли HY-93 рейснинг парвози 5 соат 54 дақиқага кечиктирилган.

Шу сабабли 22 нафар йўловчилар ўз ихтиёрлари билан парвоз қилишдан бош тортганликлари учун авиачиптага сарфланган пул маблағлари истеъмолчиларга қайтариб бериш чоралари кўрилди.

Маълумот учун: “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 19-моддасида ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шарт.

Қонуннинг 21-моддасида шартноманинг истеъмолчи ҳуқуқларини чеклаб қўядиган ва қонунчиликка зид бўлган талаблари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Агар уларни қўлланиши натижасида истеъмолчига зарар етказилган бўлса, бу зарар ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижрочи) томонидан қопланиши лозимлиги белгиланган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 88 100 11 55 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid