platina.uz
Жамият

МТРКда ислоҳот: телеканаллар турли бирлашмаларга ўтказилди

“Спорт” ижодий бирлашмаси таркибидан “Спорт” ва “Футбол TV” телеканаллари ўрин олган. Айрим телеканалларда эса раҳбарлар алмашди. 

МТРКда ислоҳот: телеканаллар турли бирлашмаларга ўтказилди

Бугун Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясига қарашли бир қатор телеканаллар тузилмаси ва улардаги раҳбарлар таркиби ўзгарди.

Platina.uz манбасининг маълум қилишича, МТРК тизимидаги телеканаллар бир қатор бирлашмалар таркибига қўшилган.

Жумладан:

“Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси таркибига “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Дунё бўйлаб” телеканаллари ва “Ўзбекистон 24” радиоканали;

“Маърифат” ижодий бирлашмаси таркибига “Маданият ва маърифат”, “Ўзбекистон тарихи”, “Болажон” ва “Кинотеатр” телеканаллари;

“Ёшлар” ижодий бирлашмасига “Ёшлар”, “Наво” телеканаллари ва “Ёшлар” радиоканали;

“Спорт” ижодий бирлашмаси таркибига “Спорт” ва “Футбол TV” телеканаллари ўтказилган.

“Ўзбекистон 24” медиабирлашмасига Ҳайдар Ҳасанов, “Маърифат” ижодий бирлашмасига Воҳид Луқмонов, “Ёшлар” ижодий бирлашмасига Ҳусниддин Эргашев, “Спорт” ижодий бирлашмасига эса Зоҳид Каримов 3 ойлик синов муддати билан вақтинча директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган.

Шунингдек, аввал хусусий телеканалларда ишлаган бир қатор тележурналистларга ижодий бирлашмалар таркибидаги телеканалларга 3 ойлик синов муддати билан ўринбосар вазифасини вақтинча бажариш ишониб топширилган.

Жумладан, “Ўзбекистон 24” телеканалига Шунқор Чориев, “Маданият ва маърифат” телеканалига Ориф Аҳмедов, “Ўзбекистон” телеканалига Дилшод Файз, “Наво” телеканалига Насриддин Асриддинов, “Ўзбекистон тарихи” телеканалига Алишер Шойимов, “Футбол TV” телеканалига Дармон Иброҳимов директор ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган.

“Маҳалла” телерадиоканали эса молиявий мустақил ташкилот ҳисоблангани учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат буюртмасини бажариш шарти билан лойиҳавий молиялаштириш тизимига ўтказилган. Мазкур телеканал директори сифатида Икром Чориев фаолият юритади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid