platina.uz
Жаҳон

Фаластин ўз ҳудудида Al-Jazeera телеканалига тақиқ қўйди

Ғарбий соҳилдаги маъмурият телеканални "фитна қўзғатувчи материаллар" тарқатишда айлаган. 

Фаластин ўз ҳудудида Al-Jazeera телеканалига тақиқ қўйди

Фаластин ҳукумати Al-Jazeera телеканалини "фитна қўзғатувчи материаллар" тарқатишда айлаб, фаолиятига чеклов қўйди.

Маъмурият буйруғига кўра, Ғарбий Соҳилда Al-Jazeera телеканали фаолияти тўхтади.

Бу қарор телеканал "низо чиқарувчи хабарлар" тарқатгани сабабли қабул қилинди деб хабар беради Фаластиннинг Wafa ахборот агентлиги.

Фаластин маъмурияти бундан аввалроқ Al-Jazeera'га Ғарбий Қирғоқнинг шимолий қисмидаги Фаластин мудофаа кучлари билан ҲАМАСга алоқадор фаластинлик қуролли гуруҳлар ўртасида тўқнашув бўлиб ўтган ҳудуд - Женин вилоятидан хабар беришни таъқиқлаган эди.

Телеканал бу ҳаракатни "босиб олинган ҳудудларда, айниқса, Женин ва унинг лагерларида содир бўлаётган воқеаларни яширишга уриниш" сифатида қоралади. 2 январ куни эълон қилинган баёнотда телеканал “бу қарордан ҳайратда қолганини” билдириб, ҳукуматни қарорни бекор қилишга чақирди.

Шунга қарамай тақиқ қанча вақт давом этиши номаълумлигича қолмоқда.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+

Иловамизни юклаб олиш

iOSAndroid