platina.uz

Тошкентнинг эски шаҳри сайёҳларга мослаштирилади

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот билан танишди.

Сиёсат
6 кун аввал, 20:47
Тошкентнинг эски шаҳри сайёҳларга мослаштирилади

Тошкентнинг эски шаҳар ҳудуди сайёҳлар учун мослаштирилиб, зарур инфратузилмалар қурилади.

Президент Шавкат Мирзиёев Ислом цивилизацияси марказида пойтахтнинг туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот билан танишди.

Жумладан, эски шаҳарда гастрономик ва туризм кўчаларини ташкил этиш режалаштирилган. Бунинг учун 17 та кўча ва 32 та берк кўча танлаб олинган. Уларда Эски шаҳарнинг ўзига хос меъморий қиёфасини сақлаб қолган ҳолда, қўшимча инфратузилмалар яратилади.

Бунинг натижасида ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар сони 250 тага кўпаяди, 1 минг 500 та иш ўрни очилади. Муҳими, кунлик сайёҳлар сони ҳозирги 4 мингтадан 11 мингтага кўпайиши кутилмоқда.

Айни пайтда Бектемир, Мирзо Улуғбек, Миробод, Юнусобод, Яккасарой, Янгиҳаёт туманларида 7/24 тартибида ишлайдиган ўнлаб сайёҳлик манзиллари ташкил этилган.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+