Ўзбекистон бўйлаб 1300 дан ошиқ дорихоналарда қонун бузилиши аниқланди
Натижада харидорлардан жами 11,6 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланган.

Дори-дармон нархларининг асоссиз оширилиши сабаб аҳолидан катта миқдорда пул ундирилгани маълум бўлди.
Рақобат қўмитасининг “FAIR TECH” ягона ахборот тизими орқали республиканинг ҳудудлари кесимида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан референт нархларнинг оширилиши юзасидан мониторинг ўтказилган.
Унда 1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Жумладан:
-Қорақалпоғистон Республикасида 88 та дорихона (38 та улгуржи ва 50 та чакана);
- Андижон вилоятида 49 та дорихона (44 та улгуржи ва 5 та чакана);
- Бухоро вилоятида 50 та дорихона (7 та улгуржи ва 43 та чакана);
- Жиззах вилоятида 106 та дорихона (25 та улгуржи ва 81 та чакана);
- Қашқадарё вилоятида 43 та дорихона (9 та улгуржи ва 34 та чакана);
- Навоий вилоятида 118 та дорихона (30 та улгуржи ва 88 та чакана);
- Наманган вилоятида 119 та дорихона (65 та улгуржи ва 54 та чакана);
- Самарқанд вилоятида 182 та дорихона (72 та улгуржи ва 110 та чакана);
- Сурхандарё вилоятида 18 та дорихона (17 та улгуржи ва 1 та чакана);
- Сирдарё вилоятида 65 та дорихона (15 та улгуржи ва 50 та чакана);
- Тошкент вилоятида 134 та дорихона (20 та улгуржи ва 114 та чакана);
- Фарғона вилоятида 36 та дорихона (13 та улгуржи ва 23 та чакана);
- Хоразм вилоятида 36 та дорихона (18 та улгуржи ва 18 та чакана);
- Тошкент шаҳрида 228 та дорихона (80 та улгуржи ва 141 та чакана).
Юқоридаги ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 минг та ҳолатда жами 11,6 млрд сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланган. Ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди.