platina.uz

Лукашенко президентлик сайловида 86,8 фоиз овоз билан ғалаба қозонди

У Беларусни 1994 йилдан буён узлуксиз бошқариб келмоқда. 

Жаҳон
27 январь, 9:04
Лукашенко президентлик сайловида 86,8 фоиз овоз билан ғалаба қозонди

Беларусда 26 январ куни навбатдаги президентлик сайлови бўлиб ўтди.

Марказий сайлов комиссияси президентлик сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди.

Марказий сайлов комиссияси раҳбари Игор Карпенконинг айтишича, сайловчиларнинг 86,82 фоизи амалдаги президент Александр Лукашенкога овоз берган.

РБК хабарига кўра, қолган номзодлар ўртасидаги овозлар қуйидагича тақсимланган:

Вакиллар палатаси (парламент қуйи палатаси) аъзоси, Либерал-демократик партия (ЛДП) етакчиси Олег Гайдукевич 2,02% овоз олди.

Тадбиркор, Вакиллар палатасининг собиқ аъзоси (2016–2019) Анна Канопатская (48 ёш), 2020 йилги президентлик сайловларида қатнашган — 1,86%.

2024 йил май ойидан буён Коммунистик партия Марказий қўмитасининг биринчи котиби, Вакиллар палатасининг собиқ аъзоси Сергей Сиранков – 3,21%.

Меҳнат ва адолат республика партияси раиси, Минск шаҳар кенгаши депутати Александр Хижняк – 1,74%.

Ғарб томони мазкур сайловлар эркин ва демокраатик эмаслигини таъкидлаб, натижаларни тан олмаслигини билдирганди.

Шу тариқа Беларусни 1994 йилдан бери бошқараётган Лукашенко яна лавозимда қолиши аниқ бўлди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+