platina.uz

Саида Мирзиёева йирик халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашди

Мулоқот давомида таълим масаласига янги ёндашувлар – инновациялар, замонавий методикалар муҳокама қилинган. 

Жамият
24 январь, 11:00
Саида Мирзиёева йирик халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашди

Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева халқаро таълим куни арафасида UNICEF, UNESCO, UNDP, ИҲТТ, Жаҳон банки ва бошқа ташқилотлар вакиллари билан учрашув ўтказди.

Маълум қилинишича, мулоқот давомида таълим масаласига янги ёндашувлар – инновациялар, замонавий методикалар ва жаҳон тажрибасига асосланган ечимлар муҳокама этилган.

"Халқаро таълим куни арафасида мен Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги ислоҳотлари самарасини, муваффақиятларини фахр билан эътироф этмоқчиман. Биз таълим — фаровонлик пойдевори эканига қатъий ишонамиз ва ҳар бир бола учун ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имкониятини таъминлашга интиламиз.

Бугун халқаро ҳамкорларимиз — UNICEF, ЮНЕСКО, UNDP, IHRT, Жаҳон банки ва бошқалар билан муҳим учрашув ўтказдик" дея ёзади Мирзиёева.

Президент ёрдамчиси ушбу саъй-ҳаракатлар натижасида сифатли таълим олиш имкониятидан барча эркин фойдаланиши учун зарур шароит яратилишига эришишни таъкидлади.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+