Шифокор шакарли газланган ичимликларни заҳарга тенглаштирди
Ташқи кўринишга салбий таъсир кўрсатадиган шакар шарбатлар, кетчуплар, тайёр соуслар, баъзи йогуртлар таркибида мавжуд.

Ширин газланган ичимликлар - инсон имкон қадар тезроқ воз кечиши керак бўлган маҳсулотлардир. Бу ҳақда россиялик тиббиёт фанлари номзоди, терапевт Ирина Баранова маълумот берди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, ширин газланган ичимликлар зарарли эканлиги аниқ - "улар заҳар".
"Булар ҳеч қандай шароитда овқатланиш столида бўлмаслиги керак", деб таъкидлади шифокор.
Шифокор шакар ва тез углеводлар шиш ва инсулин даражасининг ошишига олиб келиши мумкинлигини эслатди. Шунингдек, "глюкоза тўқималарда сувни боғлаб, уларнинг шишишига олиб келади".
Ирина Баранованинг сўзларига кўра, ташқи кўринишга салбий таъсир кўрсатадиган шакар шарбатлар, кетчуплар, тайёр соуслари, баъзи йогуртлар, нон маҳсулотлари таркибида (содадан ташқари) яширинган.
Шифокорнинг сўзларига кўра, бундай шакар пиво ва алкоголли коктейлларда айниқса хавфлидир.