platina.uz

Бекзод Тошпўлатов Зарбдор тумани ҳокими этиб тайинланди

Аввалги ҳоким Зафар Рўзиев Жиззах вилояти ҳокими ўринбосари бўлганди. 

Жамият
17 январь, 17:10
Бекзод Тошпўлатов Зарбдор тумани ҳокими этиб тайинланди

Зарбдор туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Зарбдор туманида 17 январ куни Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди.

Вилоят ҳокими Зарбдор тумани ҳокими лавозимига тавсия этилган номзод Жиззах вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Тошпўлатов Бекзод Турғуновични таништирди

Вилоят ҳокимининг Тошпўлатов Бекзод Турғуновични Зарбдор тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарори депутатлар томонидан бир овоздан тасдиқланди.

2024 йилнинг 28 декабр кунида Зарбдор тумани ҳокими Рўзиев Зафар Шаропович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган эди.

© 2025 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+