Канада бош вазири истеъфога чиқишини эълон қилди
53 ёшли Жастин Трюдо 2015 йил кузидан буён мамлакатни бошқариб келаётганди.

Канада бош вазири Жастин Трюдо мамлакат Либерал партияси янги раҳбар танлаганидан сўнг ўз лавозимини тарк этиш ниятида эканлигини маълум қилди.
"Партия янги етакчини сайлаганидан кейин мен партия раҳбари ва бош вазир лавозимини тарк этиш ниятидаман", деди Трюдо Оттавадаги матбуот анжуманида.
"Кейинги сайловларда либерал байроқни кўтарадиган одам бўлмайман." Трюдо янги раҳбар сайланмагунча вақтинчалик бош вазир лавозимида қолади. Бош вазирнинг айтишича, Канада парламенти янги раҳбар сайлангунга қадар 24 мартгача фаолиятини тўхтатади.
Трюдонинг таъкидлашича, у аллақачон Либерал партия президентидан кейинги раҳбарни топиш учун "жиддий" ва "умуммиллий" жараённи бошлашни сўраган.
"Канада Либерал партияси буюк мамлакатимиз ва демократия тарихидаги муҳим институтдир. Янги Бош вазир ва Либерал партия раҳбари кейинги сайловларда ўз қадриятлари ва идеалларини олиб боришда давом этади, деди у. "Келгуси ойларда бу жараён қандай ривожланишини кўришни сабрсизлик билан кутмоқдаман."
53 ёшли сиёсатчи 2013 йилда Либерал партия етакчиси, 2015 йил кузида эса бош вазир бўлган эди. Трюдо сўнгги пайтларда бир қатор сиёсий қийинчиликларга дуч келди, жумладан, АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг тарифлар таҳдиди, асосий иттифоқчиларнинг истеъфога чиқиши ва сиёсий рейтингининг кескин пасайиши шулар жумласидандир.