Ўзбекистон фуқаролари Деҳлида 5 кг. олтин билан қўлга тушди

Айбланувчилар якшанба куни Дубайдан учиб келишгандан сўнг ушланган.

Жамият
8 май, 11:03
Ўзбекистон фуқаролари Деҳлида 5 кг. олтин билан қўлга тушди

Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Деҳли аэропортида божхона ходимлари томонидан 3,16 миллион рупийлик олтинни ноқонуний олиб киришга уринганликда айбланиб қўлга олинди.

Айбланувчилар якшанба куни Дубайдан келганларидан кейин ушланган.

"Йўловчиларнинг шахсий буюмлари ва багажларини кўздан кечириш чоғида умумий оғирлиги 5 кг бўлган қизил рангли халтага яширилган 5 та тилла қуйма олинди", — дейилади божхона бошқармаси хабарида.

Мусодара қилинган олтиннинг тариф қиймати 3,16 миллион рупийни ташкил этади, дейилади хабарда Ўзбекистонликлар эса айни дамда қамаб қўйилган. 

Яна бир ҳолатда, кореялик эркак 2,8 миллион рупийлик чет эл валютасини олиб чиқиб кетаётганликда айбланиб ҳибсга олинган. Бангкокга жўнаб кетмоқчи бўлган айбланувчи якшанба куни божхона ходимлари томонидан ушланган.

Йўловчи ва унинг багажини батафсил кўздан кечириш натижасида чет эл валютаси, яъни 2,8 миллион рупийга тенг 339 минг АҚШ доллари олинган”, — дейилади хабарда. 

Аввал Ҳиндистонда ўзбекистонлик аёлнинг жасади топилгани хабар берилганди. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+