platina.uz

Шоҳжаҳон Жўраев отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди

2022 йилда ота-бола мол-мулк бўйича фуқаролик ишида сиртдан судлашган.

Жамият
5 май, 18:55
Шоҳжаҳон Жўраев отаси Шерали Жўраевни судга бергани маълум бўлди

Хонанда Шоҳжаҳон Жўраев 2022 йилда отаси Шерали Жўраевни мулк масаласида судга бергани маълум бўлди. Бу ҳақдаги суд қарори Platina.uz сайтида бор.

Фукаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро суди 2022 йил 9 ноябр куни очиқ суд мажлисида ушбу фуқаролик иши кўриб чиқилган.

Суд мажлисида Шоҳжахон Мирзо Улуғбек туманидаги ўзи яшайдиган уйдан келишмовчилик сабаб чиқиб кетгани учун Шайхотоҳур туманида жойлашган отаси номидаги уйга киритиб қўйишни сўраган.

Жавобгар, яъни Шерали Жўраев суд мажлисига бормагани туфайли суд ишни жавобгарнинг иштирокисиз сиртдан кўриб чиққан. Уй отанинг номида бўлган, ўғил эса доимий рўйхатда турган.

Уй-жой кодексининг 32-моддасида уй, квартира мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек, у билан доимий яшаётган фуқаролар, агар уларни кўчириб келган пайтда ёзма равишда бошқа ҳол қайд этилган бўлмаса, уйдаги, квартирадаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланишга ҳақли экани ёзилган.

Мазкур қонун талабларидан келиб чиқиб, суд даъвогарнинг низоли уй-жойда тарафларнинг ўзаро розилиги асосида яшаганини, даъвогар ушбу уйда доимий рўйхатда туришини, бундай ҳолатда даъвогарда ушбу уйга нисбатан фойдаланиш ҳуқуқи шаклланганини, даъвогарнинг уйга нисбатан шаклланган фойдаланиш ҳуқуқи йўқолмаганини инобатга олиб, даъвогарни низоли хонадонга киритиб қўйишни лозим деб топган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевлар бошқа хонанда Ботир Қодиров билан оталикни аниқлаш масаласида судлашмоқдалар. Суд ёпиқ бўлиб ўтяпти.

Аввалроқ Ботир Қодиров нима сабабдан Жўраевларни судга беришга қарор қилгани ва отасига муносабатини очиқлаганди. Судялар олий кенгаши эса уларни турли баёнотлар бермай туришга чақирган эди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+