Фарғонада қисқа вақт ичида юзлаб иш ўринлари яратилди

Айтилишича, яхши ишлаган чевар чекка қишлоқда туриб ойига 3-4 миллион сўм бемалол даромад қила олади.

Жамият
21 май, 14:17
Фарғонада қисқа вақт ичида юзлаб иш ўринлари яратилди

Президент Халқ қабулхоналарининг тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда. Мазкур саъй-ҳаракатлар натижасида Фарғона вилоятида қисқа вақтда янги иш ўринлари яратилди.

Хусусан, Президент маслаҳатчиси ўринбосари - Халқ қабулхонаси раҳбари У.Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи Тошлоқ, Фарғона туманлари, Қўқон ва Фарғона шаҳарларидаги 200 дан зиёд мурожаатчига тикув машиналари, пишириқ пишириш печлари, мотокультиваторлар ва бошқа иш анжомлари олиб берилди. Мазкур янги механизм билан, аввало, моддий ёрдам сўраб кўп мурожаат қилаётган бу инсонларнинг даромад топиб, рўзғорини бутлаши учун имконият, шароит, тизим яратиб бериляпти.

Мисол учун, Тошлоқнинг Қумариқ маҳалласидан ҳам тўрт аёл бугун тикув машинкалари олиб, маҳалладоши Маҳбуба Назарова билан кооперация ташкил қилиб, иш бошлади.

Беш йиллик тажрибага эга тадбиркор Маҳбубахоннинг айтишича, ишлаган чевар шу чекка қишлоқда туриб ойига 3-4 миллион сўм бемалол даромад қила олади.

Қўқон шаҳрида эса Президент Халқ қабулхонасига моддий ёрдам масаласида келиб тушган мурожаатлар таҳлилидан сўнг 110 дан зиёд хотин-қизлар уй шароитида ишлаб даромад топиш имконига эга бўлди.

 “Саодат” маҳалласида яшовчи Гулчеҳрахон ҳам ўз тикув машинкаси билан қўшни “Афғонбоғ” маҳалласидаги тадбиркор аёлнинг оилавий “Виқор қалби” тикувчилик корхонасига кооперация асосида иш бошлади.

Президент Халқ қабулхонасининг дастлабки босқичида оғир шароитдаги мурожаатчиларни кооперация асосида ишлаб даромад топишига имконият яратилса, кейинчалик улар орасидан тадбиркорликка қобилияти борларига ўз оилавий корхонасини ташкил қилишига, фаолиятини кенгайтиришига ҳам ёрдам берилади. Халқ билан мулоқотнинг янги тизими шу механизм асосида босқичма-босқич кенгайтириб борилади.

 

 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+