Хитойда автомобил йўли ўпирилиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Расмийларнинг фикрича, фавқулодда ҳолатга ўтган ҳафтадаги кучли жала сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Жаҳон
1 май, 13:30
Хитойда автомобил йўли ўпирилиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди

Хитойда автомобил йўлининг қулаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. 

Фожиа бугун, 1 май куни Хитой жанубидаги Гуандун провинциясида юз берди. РИА "Новости" Хитой марказий телевидениесига таяниб ёзишича, вайроналар остида 18 та машина қолиб кетган.

Яна 30 киши шифохонада. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмас.

Қулаган автомобил йўлининг узунлиги 17,9 метр, майдони 184,3 квадрат метрни ташкил қилади.

Расмийларнинг фикрича, фавқулодда ҳолатга ўтган ҳафтадаги кучли жала сабаб бўлган бўлиши мумкин. Қутқарув операциясида 500 дан ортиқ одам иштирок этмоқда.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+