Отабек Маҳкамов Олий таълим вазирига ўринбосар бўлди

Ушбу лавозимда ишлаб келган Шаҳло Турдиқулова Фанлар академиясига ишга ўтди. 

Жамият
4 апрель, 12:22
Отабек Маҳкамов Олий таълим вазирига ўринбосар бўлди

Отабек Маҳкамов Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари этиб тайинланди. 

Вазирлик хабарига кўра,  бугун Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида Президент Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти раҳбари Одил Абдураҳмонов бошчилигида ташкилий масалага бағишланган йиғилиш ўтказилди.

Унда Президентнинг тегишли қарори билан тайинланган икки вазир ўринбосари жамоага таништирилган.

Отабек Маҳкамовнинг вазифасида шу вақтга қадар ишлаб келган Шаҳло Турдиқулова фанлар академиясининг вице-президенти лавозимига тайинланди.

Аввал Шоҳруҳ Далиев Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+