Украина АҚШ танкларини фронтдан олиб чиқди

Айрим республикачилар эса яқинда маъқулланган ёрдам пакети Украина учун охиргиси бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирмоқда. 

Жаҳон
26 апрель, 11:25
Украина АҚШ танкларини фронтдан олиб чиқди

Украина қуролли кучлари АҚШ томонидан тақдим этилган Abrams танкларини фронт чизиғидан олиб чиқди, дея хабар бермоқда AP. Икки америкалик амалдорнинг сўзларига кўра, ушбу тактик қарорнинг сабабларидан бири Россия дронларининг ушбу ускунани тезда аниқлаш ва йўқ қилиш қобилиятининг ошиши оқибатидир

2023 йил 25 январда Президент Жо Байден Қўшма Штатлар Украина қуролли кучларига 31 та М1 Abrams танки ва саккизта М88 зирҳли қутқарув машинаси жўнатишини маълум қилди. Бироқ ўшандан бери фронт чизиғидаги вазият, хусусан, Россия армиясининг дронлардан кенг фойдаланиши туфайли сезиларли даражада ўзгарди.

Агентлик маълумотларига кўра, Россия ҳужумлари натижасида Украинага тақдим этилган 31 та Abrams танкидан бештаси йўқ қилинган.

Шунингдек, Конгрессдаги республикачилар Украина энди Америкадан ёрдам олмаслиги мумкинлиги ҳақида гапира бошлашди. Бу ҳақда The Hill маълумот берди. 

"Агар Украина Қўшма Штатлар Конгрессидан қўшимча 61 миллиард доллар олади, деб ҳисобласа, бунинг иложи йўқ", деди республикачи сенатор Жеймс Дэвид Венс.

Киевдан маблағ ажратилишига қарши бўлганларнинг фикрича, 61 миллиард долларлик пакет фақат Сенатдаги республикачилар етакчиси Митч Макконнелнинг фаол қадамлари туфайли қабул қилинган, бироқ келажакда буни такрорлашнинг иложи йўқ, деб ёзади нашр.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал АҚШ сиёсий доиралари Украинага 61 млрд. долларлик келишувга эришдилар. 

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+