Нодирбек Абдусатторов муддатидан аввал чемпионга айланди
Ўзбекистонлик шахматчи "Prague Masters 2024" турнирида мусобақа тугашига 1 тур қолганда ғолибликни қўлга киритди.
![Нодирбек Абдусатторов муддатидан аввал чемпионга айланди](https://cp.platina.uz/media/CACHE/images/image_2024-03-07_00-54-56.57e8cbc1f779.webp)
Нодирбек Абдусатторов "Prague Masters 2024" турнирида мусобақа тугашига 1 тур қолганда ғолибликни қўлга киритди.
8-турдаги Парҳам Магҳсоодлоо таслим этилган ўйинда Нодирбек фарзинни қурбон қилиб чиройли ғалабага эришди.
Айни дамдаги LIVE рейтинг бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Динг Лирен ортда қолдирилди ва Нодирбек 4-ўринга 2765.5 рейтинг билан жойлашди.
Нодирбек 8 имкониятдан 6 очко тўплади. Унинг таъқибчиларида эса 4,5 очко бор. Охирги турда қандай натижа бўлишидан қатъи назар унга ҳеч ким тенглаша олмайди.
Аввалроқ Нодирбек Абдусатторов янгиланган дунё шахмат рейтинг жадвалида ТОП-10'ликка киргани хабар берилганди.