Дунё бўйича энг хавфли касблар ўнталигини биласизми?

Айрим ривожланган давлатларида ушбу касбларда ишловчи ходимларга кредит ажратилмайди, ҳатто фарзанд асраб олиш ёки васийлик масалалари ҳам жуда қийин жараёндир. 

Жамият
21 март, 13:25
Дунё бўйича энг хавфли касблар ўнталигини биласизми?

Инсон ҳаёти ва саломатлигига хавф солувчи касблар учун доимо мўмайгина даромад тўлашган, аммо, саломатлик барчасидан устун эмасми?

Дунё олимлари ва етакчи мутахассислари ўрганишлари натижасида қуйидаги 10 та касбни инсон ҳаёти учун энг хавфли деб топишган. Дунёнинг айрим ривожланган давлатларида ҳаёт учун хавфли касбларда фаолият олиб бораётган ходимларга кредит маблағлари ажратилмайди, ҳатто фарзанд асраб олиш ёки васийлик масалалари ҳам жуда қийин жараёнлардан ҳисобланади.

Ҳаёт учун хавфли касблар:

  1. Кончилик – доимий ерости фаолияти ва ер босиб қолиши хавфи юқорилиги сабабдир. Бунда уларга портлаш, заҳарланиш, шикастланиш хавф солади.

  1. Чиқиндиларни ва қайта ишланадиган нарсаларни йиғиш бўйича мутахассислар – қайта ишлаш жараёни доимо радиоактив ва инсон саломатлиги учун хавфли моддаларга бой ҳолатдир. Қолаверса, бунда хавфли фавқулодда вазиятлар ҳам тез-тез учраб туради. Бунда уларга заҳарланиш, шикастланиш кабилар хавф солади.

3. Қурилиш меҳнати – қурувчиларнинг ҳам кўп ҳолатларда ҳаётлари хавф остидадир. Бунга сабаб, қурилаётган бинонинг баландлиги, техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмасликдир. Қурилиш майдончасида ҳам фавқулодда хавфли ҳолатлар тез-тез кузатилади. Бунда уларга қулаш, шикастланиш, ток уриши хавфи, тана аъзолари фаолиятидаги бузилишлар хавф солиши мумкин.

4. Курьерлик хизмати – бу хизмат хавфлилик жиҳатидан дунёнинг бир қатор мамлакатларида 1 ўринда туради. Бунга асосий сабаб эса курьерларнинг транспорт йўлларида шошилиши ва йўл ҳаракати қоидаларига тўлиқ риоя этмаслигидир. Бунда уларга автоҳалокат, жароҳатланиш, соғлиқдаги муаммолар хавф солади.

5. Соғлиқни сақлаш ходимлари – айниқса, 2020 йил ушбу соҳа ходимлари учун оғир йил бўлди. Пандимия даврида инсонлар ҳаётини сақлаб қолиш учун ўз ҳаётини хавф остига қўйган касб вакиллари саломатлигига яна бошқа айрим нарсалар ҳам хавф солади. Булар инфекцион хавф, кимёвий заҳарланиш, жисмоний шикастланиш, психологик стресс, радиация таъсири кабилардир.

6. Журналистика – бу соҳани хавфли касблар қаторида кўриш аянчли, аммо касбдаги айрим ҳоллар киши ҳаёти билан бир қаторда унинг соғлигига ҳам хавф туғдиради. Буларга, кучли стресс, босимлар, жисмоний хавфлар, ахлоқий хавфлар мисол бўла олади. Айниқса, соҳанинг айрим тармоқларидаги кучли иш режими ҳам ҳаёт ва фаолиятга салбий таъсир ўтказади.

7. Ўт ўчирувчилик – бу соҳанинг хавфли жиҳатлари барчага маълум бўлса керак. Соҳа мутахассислари жараёнга йиллаб тайётгарлик кўришади. Аммо, шунга қарамай ушбу касб ҳам дунё бўйлаб хавфли касблар қаторидан ўрин олган. Бунда ўт ўчирувчиларга куйиш, жароҳатланиш, қулаб тушиш ва ҳатто айрим ҳолатларда заҳарланиш хавф солади. 

8.Учувчилик – учувчилар ва борт кузатувчилари ҳаёти ҳам деярли ҳар парвоз пайтида хавф остида ҳисобланади. Шунинг учун ҳам улар яхшигина даромад олишади. Парвоз 8,9 соат давом этган маҳалларда хавф янада ошади. Самалёт бортида 2 та учувчи бўлади ва улардан бирига бирор кор-ҳол бўлса, иккинчиси назоратни ўз қўлига олади. Бунда уларга ҳалокат, уйқу бузилиши, тана ҳарорати ва босим билан боғлиқ муаммолар хавф солади.

9. Электр тармоғи ишчилари – ушбу соҳа ходимлари ҳаёти ҳам хавф остидадир. Электр билан доимий ишлаш улар саломатлиги салбий таъсир кўрсатади. Электр тармоғи ишчиларининг ҳаётига хавф солувчи ҳолатлар: ток уриши, шикастланиш, электрланиш ва бошқалардир.

10. Ишлаб чиқариш соҳаси – яъни завод ва фабрика ишчилари, нима ишлаб чиқаришига кўра хавфли касб вакиллари 10 талигини якунлайди. Уларга хавф солувчи ҳолатларга кимёвий заҳарланиш, шикастланиш, меҳнат унумдорлигининг пасайиши ва саломатликдаги муаммолар хавф солиши мумкин

Эслатма: юқоридаги ва бошқа барча касб вакиллари фаолияти мамлакатимизда ЎРҚ-410-сонли ”Меҳнатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги қонун билан ҳимоялангандирлар. Фаолиятлари давомидаги нохуш воқеа сабаб иш берувчидан ёрдам ва компенсация маблағларини талаб қилишга ҳақлидирлар.

Мафтуна Ёдгорова тайёрлади.

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+