Энг бой касб эгалари кимлар?

Platina.uz ҳозирги кунда Ўзбекистондаги даромади энг юқори касблар ҳақида аҳолидан сўровнома ўтказди.

Жамият
7 октябрь 2023 йил

Касб танлаш катта ҳаёт йўлидаги энг муҳим қадам ҳисобланади. Инсон ўзига севимли бўлган касбни танлаш билан бирга, унинг фойда ва зарарлари, соғлигига таъсири ва, албатта, даромадига ҳам эътибор бериши керак. Шу маънода Platina.uz ҳозирги кунда Ўзбекистондаги даромади энг юқори касблар ҳақида аҳоли орасида сўровнома ўтказди.

Сўровномага кўра, энг бой касб эгаларининг биринчисида IT мутахассислари туради. Aҳоли IT соҳасини келажак касблари қаторига киритар экан, бу касбга хорижий тилларнинг (асосан, инглиз тили)аҳамиятини алоҳида таъкидлашди.

“Компютерни билган, тилни билган кам бўлмаяпти, ҳар ҳолда”, дейди суҳбатдошларимиздан бири.

Шунингдек, кейинги ўринларда бизнесмен, шифокор, банкир, нефт-газ, бензин саноатидагиларнинг ҳам даромади юқори деб топилди. Эндиликда, бу касблар сафига ўқитувчиларни ҳам киритиш мумкин. Респондентлар “Ҳозир энди ўқитувчиларнинг ҳам даромади секин-аста кўпайиб боряпти”, демоқда.

Қолаверса, аҳолида инсон қайси касбда жон-дили билан ишласа, яхши кўриб ишласа ўша касбда даромад кўп бўлиши ҳақидаги жавоблар ҳам бор.

Одинахон Деҳқонова

© 2023 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+