Мактабларда баҳорги таътил муддати эълон қилинди

IV ўқув чорак дарслари  28 март кунидан бошланади.

Жамият
19 март, 17:46
Мактабларда баҳорги таътил муддати эълон қилинди

Мактаб ўқувчиларининг баҳорги таътили 21 март кунидан бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим тўғрисида"ги Низомга кўра, мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун баҳорги таътил 2024 йил 21 март кунидан бошланади ва 27 март куни (7 календарь кун)га қадар давом этади.

IV ўқув чорак дарслари 2024 йил 28 март кунидан бошланади.

Эслатиб ўтамиз, қишки таътил 2023 йил 28 декабрдан 2024 йил 10 январгача давом этганди. 

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+