1 апрелдан 80 бензин нархи ошади. Беҳазил

Шу санадан нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари ўзгаради.

Иқтисод
15 март, 22:41
1 апрелдан 80 бензин нархи ошади. Беҳазил

2024 йил 1 апрелдан АИ-80 маркали бензин нархлари яна ошади, чунки шу санадан унга қўлланиладиган акциз солиғи миқдори кўтирлади. Бу ҳақда Ўзбекнефтгаз хабар берди. 

Шу санадан бошлаб нефт маҳсулотлари ва бошқа акциз тўланадиган товарлар ва хизматларга нисбатан солиқ ставкалари қуйидагича ўзгаради:

1. Нефт маҳсулотларини ишлаб чиқаришдаги аксиз солиғи:

  • АИ-80 бензини маҳсулотининг 1 тоннаси учун 303 000 сўмдан 340 000 сўмга (37 000 сўмга);
  • авиакеросин (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 242 000 сўмдан 271 000 сўмга (29 000 сўмга);
  • дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 291 000 сўмдан 326 000 сўмга (35 000 сўмга);
  • ЭКО дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 262 000 сўмдан 293 000 сўмга (31 000 сўмга);

2. Нефт маҳсулотларини ва суюлтирилган газни якуний истеъмолчига реализация қилишда аксиз солиғи:

  • АИ-80 бензин учун маҳсулотининг 1 тоннаси учун 565 000 сўмдан 633 000 сўмга (68 000 сўмга);
  • дизел ёқилғиси (синтетикдан ташқари) маҳсулотининг 1 тоннаси учун 516 000 сўмдан 578 000 сўмга (68 000 сўмга);
  • суюлтирилган газ маҳсулотининг 1 тоннаси учун 807 500 сўмдан 904 000 сўмга (96 500 сўмга) ошиши белгиланган.

Шу муносабат билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефт маҳсулотлари ва суюлтирилган газини биржа савдолари орқали сотишдаги бошланғич нархлари 2024 йил 1 апрелдан бошлаб аксиз солиғи ўзгариши инобатга олинган ҳолда шакллантирилган бошланғич нархларда амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз”га тегишли барча АЁҚШлар янги олигарх Дониёр Комиловга яширинча сотиб юборилгани ошкор бўлиб қолганди.

Шунингдек, январ ойи охирида Шавкат Мирзиёев бош вазир Абдулла Ариповга 2025 йилдан АИ-80 маркали бензиндан воз кечиш масаласини узил-кесил ҳал қилиш бўйича топшириқ берганди.

© 2024 Platina.uz. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. «Platina.uz» сайтида жойланган маълумотлар муаллифнинг шахсий фикри. Сайтда жойланган ҳар қандай материаллардан ёзма рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 02.12.2022 санасида №051412 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.
Platina.uz сайтида реклама жойлаштириш масаласида +998 97 022 01 10 телефон рақамига (Telegram: Platina PR) мурожаат қилинг. Таҳририят билан алоқа: info@platina.uz
18+